Араб давлатлари Лигаси шошилинч мажлис чақирди Мажлис Фаластиннинг илтимосига кўра чақирилди.

Араб давлатлари Лигаси шошилинч мажлис чақирди Мажлис Фаластиннинг илтимосига кўра чақирилди.

Бешинчи декабрь куни Араб давлатлари Лигаси (АДЛ) АҚШнинг ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш режасини муҳокама қилиш учун шошилинч равишда мажлисга йиғилади.


«Фаластиннинг илтимосига кўра, Қуддус масаласи бўйича мажлис бўлиб ўтади», – дейилади АДЛ бош котиби ўринбосари Хусам Закийнинг хабарида.
Хабарда айтилишича, АДЛ давлатлари вакиллари даражасидаги мажлис сешанба куни, 5 декабрда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Фаластин ташқи ишлар вазири Ар-Риёд Ал-Маликий АДЛ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)ни Қуддус масаласи бўйича шошилинч мажлис чақиришини сўраган эди.
Бир қанча муддат олдин АҚШ ОАВлари президент Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилмоқчилигини ва элчихонани Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришини айтгани ҳақида ёзишганди.
Июнь ойида Трамп Исроилдаги АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришни олти ойга кечиктирганини эълон қилганди.

back to top