МРБ директори: «Исроил ва Саудия Арабистони фаол ҳамкорлик қилади»

МРБ директори: «Исроил ва Саудия Арабистони фаол ҳамкорлик қилади»

Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео Рейган жамғармаси томонидан ташкил этилган форумда иштирок этди.

Yenicag.Ru нинг АҚШ нашрларига таяниб берган маълумотида айтилишича, Халқаро мудофаа бўйича форумда МРБ директори АҚШнинг бошқа салтанатлар билан манфаатлари тўқнашаётган Яқин Шарқдаги вазиятни шарҳлади.
«Мен Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси «Қудс» қўмондони Қосим Сулаймонийга мактуб йўлладим. Мактубда агар Ироқда АҚШнинг манфаатларига путур етадиган бўлса, бунинг учун масъулият Теҳроннинг зиммасига тушишини айтдим. Айтишларича, генерал мени умуман менсимаган, мактубимни очиб ўқимаган ҳам ҳатто. Очиғи, бу мени ранжитмайди. Биз Қосимий ва Эрон ҳукумати бу масалада ўз масъулиятларини ҳис этишларига амин бўлишимиз керак», – таъкидлади ўз чиқишида МРБ бошлиғи.
Сўнг у Саудия – Исроил муносабатларига тўхталди.
«Яқин Шарқда кечаётган жараёнлар манзарасида Саудия Арабистони ва Кўрфаздаги яна айрим қиролликлар Исроил билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ҳамкорлик терроризамга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда», – деди Майк Помпео.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Ар-Риёднинг Тел-Авив билан ҳамкорлиги ОАВда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу саналади.

back to top