«Макдоналдс» ҳижоб туфайли жанжал марказига тушиб қолди

«Макдоналдс» ҳижоб туфайли жанжал марказига тушиб қолди

Буюк Британияда «Макдоналдс»га келган муслима диний мансублик туфайли жиддий камситилишга дучор бўлди. Аммо у ўзини йўқотиб қўймади ва воқеани телефонида видеотасвирга олиб тармоққа жойлади.


19 ёшли талабани Лондондаги тез овқатланиш муассасига кираверишда қўриқчи тўхтатди ва буюртма қилиш учун ҳижобини ечишни талаб қилди. Видеоёзувда қиз қўриқчининг ғайриқонуний ишларига норозилик билдираётгани эшитилиб турибди.
Муслиманинг сўзларига кўра, у бутун умр Буюк Британияда яшаган ва ҳали бирон марта бундай камситилишга дучор бўлмаган. «Макдоналдс»га келган бошқа одамлар қизнинг ёнини олиб, қўриқчини ақл била ниш тутишга чақирганлар, аммо кафе ходимлари ҳамкасбларининг исломофоб қилиқларини тўхтатишга шошилмаганлар, деб хабар беради IslamNews сайти The Sun нашрига таяниб.
«Мен энди ҳеч қачон «Макдоналдс»га кирмайман», – деди муслима бу воқеадан кейин. Корпорация матбуот хизмати видеоёзув эълон қилингач ўз ходимининг хатти-ҳаракати учун узр сўраган ва тез овқатланиш тармоғи бундай камситишларни ҳеч қачон ёқламаслигини билдирган.

back to top