Дубай полицияси отларнинг жаҳондаги энг йирик парадини ўтказди

Дубай полицияси отларнинг жаҳондаги энг йирик парадини ўтказди

Дубай полицияси 116 нафар от ва чавандозлар иштирокида парад ўтказиб, жаҳон рекордини янгилади. Тадбир Бирлашган араб амирликлари давлати ташкил топганининг 46 йиллигига бағишлаб Майдон отчопарида ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, Дубай полицияси 2004 йилда Испанияда 105 от иштирокида ўтказилган рекордни янгилади. Полиция маъмуриятининг таъкидлашича, тадбир муҳаббат, тинчлик ва тоқатлилик рамзи сифатида Дубайнинг бутун дунё аҳолисига йўллаган номасидир.
Отлардан ташқари парадда суперкарлар ва мотоцикллар ҳам иштирок этди.

back to top