940 киши радикал кайфиятдаги фикрларидан қайтди
Бу ҳақидаги маълумот Олмаота шаҳрида бўлаётган Қозоқистон мусулмонлари диний идорасининг 2017 йилги охирги ҳисоботида расмий равишда эълон қилинди.
Қозоқистон мусулмонлари диний идораси, Диний ишлар ва таҳлилий бўлимнинг маълумотига кўра, мамалакат бўйлаб 940 киши анъанавий Абу Ҳанифа мазҳабига қайтган. Анъанавий диний мактабни танлаган фуқоролар сони бўйича Оқтўбе вилояти биринчи ўринда. Вилоят бўйича 308 одам радикал фикрини ўзгартирганини расмий равишда эълон қилган. Олмаота шаҳри бўйича 127 одам радикал фикрдан қайтган. Қарағанди вилоятида 123 одам Ҳанафи мазҳабини танлаган.
«Ёд оқимга кириб қолган фуқороларга ваъз-насиҳат, тушунтириш ишларини олиб бориш – Қозоқистон мусулмонлари диний идорасининг асосий иш йўналишларидан биридир. Йилдан йилга бу йўналиш бўйича ишлар ривожланиб бормоқда. Имомлар бир неча соат нотўғри йўлга кириб қолган фуқоролар билан суҳбатлашади, учрашади, тушунтириш ишларини олиб боради. Бундан ташқари, дин ходимлари мусулмонлар орасида маданий, маънавий ҳамда спорт таъдбирларини ташкил этиб келмоқда. Бундан кўзланган мақсад – жамоатни масжид атрофига тўплаш, бирликга, яхшиликга даъват этмоқдир. Натижада 940 одам анъанавий динга қайтди. Мана шу йўналишдаги ишлар ҳар йили давом этаверади», – деб қайд этди Бош муфтий Ержон ҳожи Малғожиўғли.
Йиллик якуний йиғилишда 2018 йилнинг иш режаси тасдиқланиб, вилоятнинг бош имомларига аниқ вазифалар берилди.
Таржимон Баҳодир Тажиметов



