Масжидни таҳқирлагани учун 15 йил қамоқ жазоси
Қўшма штатларда Флоридадаги масжидни таҳқирлаган исломофобга нисбатан суд муросасиз бўлди ва қатъий ҳукм чиқарди.
Флориданинг Тайтусвилл шаҳрида туғилган 37 ёшли фуқаро Майкл Вулф қатор жиноят моддалари билан судга тортилди, жумладан, унга динга нафрат туфайли вандализм актини амалга ошириш моддаси бўйича ҳам айблов эълон қилинди, деб хабар берада USA Today.
Жиноятчи Тайтусвиллдаги Ал-Мунин масжидига бостириб кириб, у ерни остин-устин қилди ва чўчқа танаси бўлакларини қолдириб кетди.
Вулф барча моддалар бўйича айбини тан олди, жумладан, нафрат туфайли жиноят содир этганини ҳам. Бу эса Америка қонунларига кўра жиноятни оғирлаштиради.
Флорида фуқароси тергов дақомида ҳуқуқ посбонларига ёрдам берди ва рецедевист қонунбузар эканлигини тан олди.
Мазкур фактлар асосида суд уни 15 йил қамоқ жазоси, кетидан 15 йил шартли жазога маҳкум этди, шунингдек, у қамоқдан чиққач 15 йилгача масжидларга яқинлашмаслиги керак.



