Мусулмонлар синагогага хайрли «қон тўкиш» учун келишди
Яҳудийлар истиқомат қиладиган мавзеда янги масжид очишни режалаштираётган Лондон мусулмонлари маҳаллий синагогага «қон тўкиш» учун келди.
Эски бинони сотиб олиб масжидга айлантирмоқчи бўлган «Голдерс Грин» мусулмон ҳамжамияти аъзолари синагогага келиб доноролик қонини топширди.
Аввалроқ яҳудийлар мавзусида масжид очиш қарори маҳаллий аҳоли ўртасида салбий муносабатни юзага келтирди ва мусулмонлар хайрия акцияси билан бу тарангликни бартараф этишга аҳд қилдилар, деб ёзади The Independent.
Мамлакатнинг барча синагогаларида нишонланаётган Митцва кунида кўнгиллилар нафақат қон топширадилар, балки қариялар уйларига борадилар, уйсизлар ва қочқинларга ёрдам беради.
Бу йил ушбу анъана доирасида Британиядаги яҳудий жамоатларида 1200 та хайрия тадбирлари бўлиб ўтди, уларда 8 та дин вакиллари, жумладан, мусулмонлар, индуслар, сикхлар ва буддистлар ҳам иштирок этди.



