Эстония Қуддус масаласида Трампга кескин жавоб берди

Эстония Қуддус масаласида Трампга кескин жавоб берди

Эстония ҳукумати Америка президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ва у ерга элчихонани кўчириш қарорини кескин қоралаб чиқди.

Эстония ташқи ишлар вазири Свен Миксернинг айтишича, бу қадам Исроил-Фаластин зиддиятини бартараф этишга ёрдам бермайди.
«Биз аввалгидек «икки халқ учун икки давлат» сиёстини қўллаб-қувватлаймиз ва Яқин Шарқдаги зиддиятни бартараф этишга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай бир томонлама қадамларни ақлдан деб ҳисобламаймиз», – деди у. Бу ҳақида rus.err портали хабар бермоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, Қуддуснинг мақоми фақат икки томонлама музокаралар натижаларига кўра аниқланиши керак. Эстония элчихонаси эса Тел-Авивда қолади, ҳукумат уни кўчирмоқчи эмас, деб таъкидлади ташқи ишлар вазири.
Аввалроқ Араб давлатлари лигаси (АДЛ) халқаро ҳамжамиятни Фаластиннинг суверенитетини тан олиш ҳамда Қуддусни унинг пойтахти деб эътироф этишга чақирган эди.

back to top