Путин Суриядан Россия қўшинларини олиб чиқишга буйруқ берди

Путин Суриядан Россия қўшинларини олиб чиқишга буйруқ берди

Россия давлати раҳбари Суриядаги «Хмеймим» авиабазасига ташриф буюрди.

Президент Владимир Путин Суриядан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни буюрди, деб хабар бермоқда «РИА-Новости».
Путин Россия Суриядаги ҳаво амалиётларини бошқарадиган «Хмеймим» авиабазасига келди.
У мудофаа вазири Сергей Шойгуга Суриядан Россия ҳарбий кучларини олиб чиқишни бошлашга буйруқ берди.
«Мудофаа вазири, бош штаб бошлиғига Россия ҳарбий бўлинмаларини уларнинг доимий дислокация пунктларига олиб чиқишни бошлашни буюраман», – деди Владимир Путин. Унинг ушбу сўзлари Россия президентининг сайтида эълон қилинган хабарда келтирилган.
Президентнинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари уйларига ғалаба билан қайтмоқдалар. Давлат раҳбари агар террорчилар яна бош кўтарсалар, «Россия ҳарбийлари уларга шундай зарбалар берадиларки, ҳали террорчилар бундайини умрларида кўрмаганлар» деди.
Шунингдек, Путин Россия Сурияда ҳалок бўлган ҳарбийларини ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади.
Авиабазада Путинни Суриядаги тузум раҳбари Башар Асад, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия ҳарбий бўлинмалари қўмондони Сергей Суровикинлар кутиб олдилар.

back to top