Мусулмон йигит уйсизлар учун Рождество дастурхони ёзмоқда

Англиянинг Тассайд шаҳрида яшовчи икки йигит жамиятга фойда келтиришга ҳамда уйсизларга хайрия ёрдами бериш орқали Аллоҳнинг розилига эришишга қарор қилди.

Мусулмон йигит Насар Ҳусайн ва унинг таниши Райян Прайор ўтган йили Рождествонинг иккинчи куни аҳолининг энг ожиз қатламини қўллаш учун 40 нафар уйсизга Жоме ал-Мадина масжидида дастурхон ёзган эди.
Бу сафар жамоат фаоллари янада кўпроқ муҳтожларга ёрдам бермоқчилар, шу сабабли хайрия тадбирини Варнава черкови анжуманлар залида ўтказишга қарор қилди. Бу ерга Рождество хайрия дастурхонидан баҳраманд бўлиш учун юзлаб уйсизларнинг келиши кутилмоқда, деб хабар беради Gazette Live.
Ўз шаҳрида кўчмас мулк ширкатини бошқарадиган 28 яшар Насар маркетинг мутахассиси 22 ёшли Райан билан ижтимоий тармоқ орқали танишган.
Бизнес борасида мулоқот қила туриб йигитлар байрам кунлари хайрия тадбири ўтказиш кераклиги ҳақида гаплашиб қолдилар. Ва ниҳоят, улар биргаликда моддий жиҳатдан қийналиб қолганлар учун байрам кайфиятини яратиб беришга қарор қилди.
«Бу кўпчиликнинг меҳнати, ахир, бизга кўплаб инсонлар ёрдам бермаганларида бу режамизни амалга ошира олмас эдик», – дейди Насар ўтган йилги хайрия тадбири ҳақида.

back to top