Исроилликлар ҳам Нетаняхудан норози

Исроилликлар ҳам Нетаняхудан норози

Исроилнинг Дональд Трамп томонидан қўлланаётган истило сиёсатига қарши бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари ўтказилаётган бир пайтда ҳозирги ҳукуматга қарши танқидий қарашларини Исроил фуқаролари ҳам очиқ айтди.

Куни кеча минглаб яҳудийлар Тел-Авив кўчаларига чиқиб, нафақат коррупциялашган, ҳатто ирқчилашиб кетган Нетаняху тузумидан норозиликларини намоён этди. Шу билан бир қаторда Исроил мухолифати етакчиларидан бири Ехуд Барак ўз мақоласида Нетаняхунинг неофашист сиёсати Исроилни демократик давлат қуриш истиқболларидан маҳрум қилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, у Фаластин муаммосининг ягона ечими Қуддус шаҳрининг пойтахт ўлароқ яҳудий ва Фаластин давлатлари аро бўлиб олинишида эканини урғулади.

back to top