Остонада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича музокараларнинг 8-босқичи санаси маълум бўлди

Остонада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича музокараларнинг 8-босқичи санаси маълум бўлди

Сурия бўйича навбатдаги музокараларнинг якунига бағишланган ялпи мажлис Қозоғистон пойтахтида 22 декабр куни бўлиб ўтади, деб хабар беради Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги.

Тадбир Rixos President Astana меҳмонхонасида ўтказилади. Ялпи мажлисдан сўнг матбуот анжумани уюштирилиши режаланмоқда. Остонада ўтажак Сурия бўйича музокараларнинг 8-босқичида, жумладан, Суриядаги ҳарбий зиддият пайти яратилган деэслакация ҳудудларининг бундан кейинги тақдири муҳокама қилинади. Бундан ташқари, икки томондан қўлга олинганларни озод қилиш ва асирлар алмашиш, марҳумларнинг жасадларини топшириш ва бедарак кетганларни қидириш масалалари ҳам муҳокама қилинади. Учрашув доирасида Сурияни инсонпарварлик ёрдами билан миналардан тозалаш ҳақида қўшма баёнот қабул қилиниши кутилмоқда.

back to top