Британия мусулмонлари ўсмир қизларнинг ҳижоби масаласида саволларга жавоб беришга тайёр

Британия мусулмонлари ўсмир қизларнинг ҳижоби масаласида саволларга жавоб беришга тайёр

Британиянинг таълим соҳасидаги стандартларни тартибга солиш идораси мусулмон жамоати билан маслаҳатлашувларни бошлади. Идоранинг мактабга ҳижоб ўраб келган ўқувчи қизларни сўроқ қилиш қарори ортидан кўтарилган катта шов-шувлар шундан қадам ташлашга мажбур қилди.

Аввалроқ Ofsted таълим бошқармаси мусулмон оилаларининг шахсий ҳудудига кириб, 5-6 яшар қизчалардан нима учун ҳижоб ўрашини сўрашга қарор қилгани учун танқидлар марказида қолган эди.
1100 нафар мусулмонлар, педагоглар ва олимлар бундай камситувчи ёндашувга чек қўйилишини сўраб ҳукуматга очиқ хат билан чиққанларидан сўнг, идора раҳбари Аманда Шпилман масалани мусулмонларнинг ўзлари билан муҳокама қилишга рози бўлди, деб хабар беради Daily Times.
Куни кеча Шпилман бошланғич синфларда ўқийдиган жуда кичкина қизларнинг рўмол ўраши масаласини муҳокама қилиш учун бир гуруҳ муслималар билан учрашди. Бундай жамоатчилик билан маслаҳатлашув ишларини яна давом эттириш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ислом қонунларига кўра, жинсий балоғатга етган ёш қизларнинг рўмол ўраши қатъий шарт қилиб қўйилган, аммо тарбия ва руҳий кўниктириш маъносида ота-оналар қизларини сипо кийим-бошга кичкиналигидан ўргатишни бошлайди.

back to top