АҚШ ИШИД жангариларидан ташкил топган янги армия тузмоқда
АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор иттифоқ Суриянинг Ҳасака вилоятида жойлашган қочоқлар лагерида Башар Асад қўшинларига қарши курашиш марказини очди.
Бу ҳақида Россиянинг «Сурияда тинчлик ўрнатиш маркази» хабар бермоқда. Москва тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу лагерь ярим йилдан бери халқаро иттифоқчилар томонидан жангариларни тайёрлаш учун ҳизмат қилмоқда. Бу ерда Сурия ҳукумат ҳарбийлари яксон этган ИШИД ва Джабхат ан-Нусра террористик ташкилотларининг аъзолари ҳарбий кўникмаларини сайқаллаштирмоқда. Россия мудофаа вазирлиги хабар беришича у ердаги 750 жангаридан 400 нафари АҚШ қўмаги билан бу йил октабрь ойида Раққани тарк этган ИШИД жангчиларидир. “Америкалик махсус амалиётлар қўшинларининг зобитлари тарқоқ жангари гуруҳларидан “Янги Сурия армияси” деб номланган ҳарбий қўшин тузишмоқда”, деб огоҳлантирмоқда “Тинчлик маркази”. АҚШ ҳукумати бу “армияни” Россия ёрдам бераётган Асад қўшинларига қарши курашиш учун Сурия жанубига юборишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб Вашингтоннинг Россияда экстремистик деб тан олинган ИШИДни йўқ қилиш тўғрисидаги баёнотига қарамай иттифоқ террорчилардан фойдаланишни давом эттирмоқда.



