Рим папаси «фейк» хабарларни гуноҳ деб эълон қилди

Рим папаси «фейк» хабарларни гуноҳ деб эълон қилди

Рим папаси Франциск журналистларни «фейк» (ёлғон) хабарлари учун танқид қилди ва бу ишни «кечирилмас гуноҳ» деди. Бу ҳақида «Интерфакс» The Guardian нашрига таяниб маълумот тарқатди.

«Сиз ёлғон хабар тарқатиш, воқеаларни бир томонлама ёритиш, туҳмат, дискредитация, ўтган гапларни қўзғаш каби «ахборот гуноҳлари»ни қилмаслигингиз керак», – деди понтифик католик журналистикасига бағишланган форумда. У бу ишлар ахборот жараёнларига алоқадор барча инсонларнинг қалбларини гуноҳга ботиришини алоҳида таъкидлади.
Папанинг фикрича, журналистлар демократик жамиятда фундаментал вазифалардан бирини бажарадилар, шу сабабли бир томонлама ёндашувдан қочишлари керак.

back to top