Киевда Трампнинг Қуддус ҳақидаги қарорига қарши митинг бўлиб ўтди

Киевда Трампнинг Қуддус ҳақидаги қарорига қарши митинг бўлиб ўтди

Киевда АҚШ элчихонаси деворлари олдида жума, 15 декабрь куни, норозилик намойиши бўлиб ўтди. Юзлаб намойишчилар АҚШ презиенти Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини кескин қоралаб чиқди.

Намойишни Украинадаги фаластинликлар диаспораси ташкил қилди, унда бошқа араб мамлакатларидан келганлар ва бефарқ бўлмаган украиналиклар ҳам иштирок этди.
Намойиш иштирокчилари «Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнининг барбод бўлиши» ва бунинг БМТ қабул қилган ҳужжатларга зидлигини, бу ҳол зиддиятни янада авж олдиришини айтди. 
БМТ резолюциясига кўра, Қуддус ўзига хос мақомга эга, чунки бу шаҳарда бир неча динларнинг муқаддас қадамжолари жойлашган.
Намойиш иштирокчилари Трампдан ўз қарорини бекор қилиши ва Фаластин халқидан кечирим сўрашини талаб қилди. Намойиш бошқа мамлакатларда, хусусан, Малайзия ва Японияда ҳам шу муносабат билан ўтказилган бошқа намойишлар билан бир вақтда бўлиб ўтди.

back to top