Жаҳоннинг энг гўзал масжидлари рўйхати эълон қилинди

Жаҳоннинг энг гўзал масжидлари рўйхати эълон қилинди

Архитектура ва дизайн мавзусидаги таниқли журнал «Architectural Digest» жаҳондаги энг чиройли масжидлар ҳақида маълумот берди.

Yenicag.Ru нинг «Тренд» нашрига таяниб маълум қилишича, журнал «Масжидлар: Исломнинг гўзаллиги» китоби асосида меъморчиликнинг гўзал намуналари қаторига кирган масжидлар ҳақида мақола эълон қилди.
Озарбайжонлик дизайнер Лела Улухонли қаламига мансуб китоб жаҳоннинг 53 та энг гўзал масжидлари ҳақида сўзлайди.
Мақолада энг гўзал масжидлар қаторида Франциядаги «Буюк Париж масжиди», Эроннинг Исфахонидаги «Шайх Лутфуллоҳ», «Карауий» (Фес, Марокаш), Аҳмад Қодипров номидаги «Чеченистон юраги» (Грозний, Россия), «Шайх Зайд» (Абу Даби, БАА) масжидлари эътироф этилган.

back to top