Исроилнинг БМТдаги доимий вакили фаластинликларга айбловлар ёғдирди

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили фаластинликларга айбловлар ёғдирди

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Данни Данон Хавфсизлик кенгашидаги нутқида фаластинликларни «тарихни қайта ёзиш»га уринишда айблади. Бу билан у Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши Фаластин томонидан тайёрланган резолюция лойиҳасига муносабатини билдирди.

Ҳужжатга кўра, «Муқаддас шаҳар Қуддуснинг мақомини, характерини ва демографик таркибини ўзгартиришга уриниб қилинган ҳар қандай қарор ва амал ҳуқуқий кучга эга бўлмайди ҳамда Хавфсизлик кенгашининг резолюциясига мувофиқ бекор қилиниши керак». Айни пайтда, ҳужжатда барча давлатлар Қуддусда ўз дипломатик ваолатхоналарини очишдан тийилишлари ва БМТ ХК резолюцияларига зид ишларни қилмасликлари ҳақида огоҳлантирилган.
Исроил вакили ушбу резолюция муҳокамаси Хануки байрами билан бир вақтга тўғри келганидан норозилигини билдирди. Шунингдек, у «Овоз бериш натижаларидан қатъи назар, Қуддус Исроилнинг пойтахти бўлади. Биз иттифоқчиларимиз билан ҳамкорликда тарихий ҳақиқатни қарор топтириш йўлида ҳаракатларни давом эттирамиз», – деди, дея хабар тарқатмоқда ТАСС.

back to top