Боб Гелдоф Дублин медалини Аунг Сан Су Чжига қарши норозилик сифатида қайтараяпти

Боб Гелдоф Дублин медалини  Аунг Сан Су Чжига  қарши норозилик сифатида қайтараяпти

Ирландиялик мусиқачи ва фаол Боб Гелдоф Аунг Сан Су Чжи билан битта медални баҳам кўриш у учун уят эканлигини таъкидлади.

Боб Гелдоф ҳудди шундай медалга эга бўлган Мянма лидери Аунг Сан Су Чжига норозилик намойиши сифатида узининг Дублин Шаҳри Озодлик медалини қайтариб беришини айтди.
Жаноб Гелдоф “Шаҳримизнинг унинг (Аунг Сан Су Чжи) номи билан боғланиши ҳаммамиз учун шармандаликдир” деб айтди. Су Чжи ҳоним Мянманинг Роҳинджа мусулмонларига нисбатан этник тозалов бўйича айбловларни кўриб чиқишни рад этганлиги муносабати билан кескин танқидга учради.
Яқинда содир этилган зўравонликлар натижасида ярим миллиондан ортиқ Роҳинджа мусулмонлари Бангладешга қочишган. Мусиқачи ва Банд Аиднинг асосчиси жаноб Гелдоф “Шаҳримизнинг унинг (Аунг Сан Су Чжи) номи билан боғланиши ҳаммамиз учун шармандалик ва бизни у билан ҳеч нарса боғламаслиги керак, билвосита бўлса ҳам” деб таъкидлади”. Биз уни тақдирладик, у бўлса ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутиб бизни шарманда қиляпти”.

Нима учун Боб Гелдоф ўз мукофотини қайтармоқда.
Анг Сан Су Чжи унинг зўравонликлар (ваҳшийликлар) ҳақидаги ҳабарларга нисбатан муносабати учун кескин танқидга учради. Су Чжи БМТ “дарсликлар учун этник тозаловнинг намунаси” деб таърифлаган ҳарбий зўравонликларни тан олишни ҳоҳламаганлиги учун дунё раҳбарлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар томонидан танқид қилинган.
Шунунгдек, унга 1991 йилда топширилган тинчлик Нобел мукофотидан маҳрум қилиш таклифлари ҳам айтилди. Жаноб Гедолфнинг айбловларига ўз муносабатини билдирар экан, Дублин шаҳар кенгашидан Лорд-маёр Микел Мак Доннача душанба куни қуйидагиларни айтди: “Менинг фикримча бу эрдаги қизиқ ҳолат шундаки, у бу айбловни фаҳр билан айтмоқда. Ваҳолангки, бутун донё бўлаб Британия империализмининг шармандали тариҳини ҳисобга олган ҳолда, у ҳозирда Британия империяси ордени ритсари қўмондони унвонига эга”.
Яна қандай муносабатлар билдирилди?
Ирландиялик мусиқачилар У2 нинг муҳлислари ҳам Мянма лидери Су Чжи ҳонимни ҳабар берилаётган ҳавфсизлик кучлари томонидан кўрсатилаётган зўравонликларга қарши қатий чора кўришга чақириб танқид қилишди. Гуруҳнинг веб сайтидаги ҳабарда унинг муаммони эчишдан бош тортишини “бу кўпроқ розиликка ўҳшаб кетяпти” деб айтилган. “Энди унга нима демоқчи бўлганимизни айтамиз: Роҳинжадаги одамлар бошидан ўтказаётган зўравонлик ва террор ваҳшийликдир ва бу тўҳтатилиши керак”.


Ўтган ойда Оксфорд шаҳар кенгаши Су Чжи ҳонимни унга 1997 йилда берилган шаҳар озодлик мукофотидан маҳрум қилишга қарор қилди. Бу маҳаллий ҳокимият учун мисли кўрилмаган қарор исобланади. Энди Лондон шаҳри ҳам шундай қарорни кўриб чиқиши керак.
Олдинроқ у шунингдек Роҳинжадаги кризисга муносабати туфайли Шеффилд ва Глазго шаҳарларининг шаҳар озодлик мукофотларидан ҳам маҳрум бўлганди. Су Чжи ҳоним сиёсат бўйича маъруза ўқийдиган Оксфорд университетининг Святой Ҳю коллежи эса унинг портретини кўздан беркитиб қўйди.

Манба: 13 November 2017
http://www.bbc.com/news/world-europe-41964299

back to top