АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Қуддус ҳақидаги резолюциясига вето қўйди
БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси резолюцияни маъқуллаб овоз берди.
АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Қуддус бўйича резолюцияси муҳокамасида вето ҳуқуқидан фойдаланди.
Лойиҳа БМТ ХКга Миср томонидан киритилган ва Туркия томонидан фаол қўллаб-қувватланган эди.
Ҳужжатда Вашингтоннинг «Қуддусни Исроил пойтахти деб расман тан олиши» ҳақидаги қарори «қонунга зид» экани таъкидланган.
БМТ ХКнинг 15 аъзосидан 14 таси уни маъқуллаб овоз берди. Хусусан, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия, Уругвай, Боливия, Эфиопия, Италия, Япония, Қозоғистон, Сенегал, Швеция, Украина ва Миср.



