Мисрда АҚШни халқаро яккалаб қўйишга чақиришди

Мисрда АҚШни халқаро яккалаб қўйишга чақиришди

Араб ва Ислом мамлакатлари Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш учун имкони бор барча ишларни қилишда давом этишлари лозим.

Миср парламентининг араб дунёси масалалари бўйича қўмитаси АҚШ президентининг Қуддус бўйича қарорига жавобан Қўшма Штатларни халқаро миқёсда дипломатик ва сиёсий яккалаб қўйишга чақирди.
«Араб ва мусулмон мамлакатлари Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш учун имкони бор барча ишларни қилишда давом этишлари керак. Мақсад фақат музокаралар олиб бориш эмас, зиддиятни охиригача бартараф этиш бўлмоғи лозим», – дейилади қўмитанинг баёнотида.
Баёнотда айтилишича, қўмита БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Қуддус масаласини музокаралар йўли билан ҳал этиш ҳақида резолюция қабул қилиниши ташаббусини билдирган.

back to top