Евроосиё Ислом иттифоқининг фатволар бўйича кенгаши мажлиси бўлиб ўтди
Ўтган дам олиш куни Истанбулда Евроосиё Ислом иттифоқининг фатволар бўйича кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Евроосиё қитъасининг турли мамлакатларидан, жумладан, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Грузия, Босния, Болгария, Польша, Эстония ва бошқа юртлардан келган вакиллар иштирок этди.
Икки кун давомида вакиллар тажриба алмашди, муаммоларни муҳокама қилди ва қатор долзарб масалаларни кўриб чиқди.
Таъкидлаш жоиз, Евроосиё Ислом иттифоқининг фатволар бўйича кенгаши ўтган йили бўлиб ўтган Евроосиё Ислом иттифоқининг IX мажлиси қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади Евроосиё қитъасида яшовчи мусулмонларга доир долзарб диний ва фиқҳий масалалар бўйича ҳамкорликда қарорларни ишлаб чиқишдан иборат.



