Эрдўғон: «Қуддус муаммоси мусулмонларнинг уйғонишига хизмат қилишидан умидворман»
Қуддусда ва Фаластиннинг бошқа шаҳарларида йиғлаётган ҳар бир гўдак, Фаластин ерларида ҳақорат ва зўравонликка дучор бўлган ҳар бир инсон ҳудудда рўй беражак тарангликдан даракдир.
Yenicag.Ru нинг «Анадолу»га таяниб хабар беришича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқарада шундай деган.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, адолат йўқ жойда нафақат зулм, балки душманлик ва исён ҳам бўлади. «Умид қиламанки, Қуддус масаласи жаҳон ҳамжамиятини, хусусан, мусулмонларни уйғотишга туртки бўлади. Қуддус беэтибор қолдириш мумкин бўлган мавзу эмас. Муқаддас шаҳарнинг мақомини ҳимоя қилиш учун аниқ ва самарали чоралар қўллаш керак», – таъкидлади Эрдўғон.
Туркия президентининг айтишича, ўзларини замонавий деб биладиган Ғарб мамлакатларидан фарқли равишда, Туркия қочоқларни қўллаш борасидаги мажбуриятларини адо этиб келмоқда.



