Абхазияда янги муфтий сайланди

Абхазияда янги муфтий сайланди

Темур Дзиба Абхазиянинг янги муфтийси этиб сайланди, бу ҳақида «Апсинпресс» агентлиги хабар тарқатмоқда.

Ўтган жума куни Сухуми масжидида мамлакат мусулмонларининг қурултойи бўлиб ўтди, унда Абхазия мусулмонлар диний идораси раиси, унинг ўринбосари ва кенгаш аъзолари сайланди.
«Темур Дзиба бир овоздан Диний идора раиси, Абдураҳмон Жугелия ва Алхас Нанба унинг ўринбосари, аввал муфтий лавозимида ишлаган Солиҳ Кварацхелия Сухуми масжиди имом-хатиби этиб сайланди», – дейилади хабарда.
Кварацхелия муфтий лавозимида ишлаган вақтда Гаудаутдан масжид қурилиши учун ер ажратиш борасида ҳукумат билан келишувга эришилгани, диний байрамларда доимий тарзда оммавий тадбирлар ва хайр-эҳсон ишлари амалга оширилгани, Сухуми масжиди умумий таъмирдан чиқарилгани ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида, Дзиба ҳам раҳбарликка киришгач, шу пайтгача амалга ошириб келинаётган хайрли ишларни давом эттириши, мамлакатда мусулмонларнинг таълими масаласига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди.

back to top