Ерости масжиди жаҳоннинг энг яхши бинолари қаторидан ўрин олди

Ерости масжиди жаҳоннинг энг яхши бинолари қаторидан ўрин олди

Британия қироллик архитекторлар институти (RIBA) халқаро иттифоқ бўлиб, унинг вазифаси архитектурани ривожлантиришдир.

Ушбу иттифоқ йиллик RIBA 2018 рўйхатини эълон қилди, унга жаҳоннинг 28 мамлакатидан 62 та ақлни шоширар бинолар киритилган. Улар орасида ғайриоддий бир масжид ҳам бор, деб ёзади Forbes.
RIBA раиси Бен Дербиширнинг сўзларига кўра, мисли кўрилмаган ишларнинг рўйхати архитектуранинг олтин стандартларини кўрсатади ва «яхши лойиҳаланган биноларнинг бутун дунё ҳамжамияти учун муҳимлигини ва ривожлантирувчи аҳамиятини намойиш қилади».
Нуфузли мукофот учун курашаётган инқилобий лойиҳалар орасида Цайц Африка замонавий санъат музейи, вертикал ўрмон (Boeri Studio томонидан лойиҳаланган ушбу иншоотда иккита тураржой минораси, 800 та дарахт, 4500 бута ва 15 000 ўсимлик бор), Саудия Арабистонидаги Қирол Фаҳад миллий кутубхонаси ва Туркиядаги «Санкаклар» масжиди ҳам бор.
Масжид Emre Arolat Architects компанияси томонидан яратилган. Истанбул яқинидаги чўлда жойлашган сангин мўъжиза манзарага узукка кўз қўйгандек мос тушиб, мусулмонлар учун тинч ва холи ибодат масканига айланган. Масжид ер остида 7 метр чуқурликда жойлашган. Анаъанавий ярим ой ва миноралари бўлмаган ушбу ибодатхона 650 намозхонга мўлжалланган.

back to top