Мактаб ўқувчилари тенгдошлари учун хайрия тадбири уюштирди

Мактаб ўқувчилари тенгдошлари учун хайрия тадбири уюштирди

Туркиянинг Ислоҳия бошланғич давлат мактаби ўқувчилари қўшни мактабдаги тенгдошлари учун хайрия тадбири уюштирди.

Туркиянинг айрим шаҳарларида у ёки бу нарсага муҳтож болалар боғчалари ва мактаблар бор. У ерларга асосан кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандлари борадилар. Уларга қандай бўлмасин ёрдам беришга интилган Газантепа вилояти давлат мактабининг ўқувчилари шу йилнинг декарбр ойида «Унутма» номли хайрия тадбирини ўтказди. У қўшни жойлашган кичик бир мактабнинг ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди, деб хабар беради bolgegundem.com.
Қисқа муддат ичида болалар ота-оналари ва таълим муассасаси раҳбарияти ёрдамида муҳтож ўқувчилар учун кийим-кечак, пойабзал, китоблар ва ўқув қуролларини тўплади.
«Қўшни мактаб ўқувчилари бу нарсаларга жуда муҳтожлигини билганимиз учун ушбу кампанияни бошладик. Ҳамкорлик ва мадад кўрсатганлари учун ўқитувчилар ва ота-оналарга, шунингдек, ушбу хайрли ишни бошлаган ўқувчиларга катта раҳмат», – таъкидлади давлат бошланғич мактаби директори Абдулқодир Гулшан.
Хайрия ёрдамини олган болалар нафақат катталар, балки қўшни мактабда ўқийдиган тенгдошлари томонидан кўрсатилган меҳр-мурувватдан хурсанд бўлди.
Таъкидлаш жоиз, совғалардан ташқари уларга давлат бошланғич мактаби кутубхонасига бориш ва у ердаги китоблар ҳамда компьютерлардан фойдаланишга ҳам рухсат этилди.
Ўз навбатида, совғаларни қабул қилиб олган мактаб директори Уфуқ Қуш акциянинг барча иштирокчиларига улкан миннатдорчилик билдирди. «Ёрдам ва болаларимизга кутубхонангиздан фойдаланишга берилган изн учун раҳмат. Бизга бефарқ бўлмаганингиздан миннатдорман!» – таъкидлади у.

back to top