АҚШ Қуддус масаласи бўйича вето қўйгач, Фаластин қатъий қадамларни ташлай бошлади

АҚШ Қуддус масаласи бўйича вето қўйгач, Фаластин қатъий қадамларни ташлай бошлади

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши резолюция лойиҳасига вето қўйгач, Фаластин БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессиясини чақиришни талаб қилди.

Fox News телеканалининг маълумотларига кўра, ҳужжат яқин ҳафталарда БМТ Бош ассамблеясида овозга қўйилади. Бош ассамблея резолюцияси Хавфсизлик кенгаши резолюциясидан фарқли равишда тавсия характерига эга бўлишига қарамай, унинг қабул қилиниши Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб бир томонлама тан олишига қарши халқаро якдилликни ифодалайди.
18 декабр куни Қўшма Штатлар Миср томонидан Хавфсизлик кенгашига тақдим қилинган Қуддусни Исроил пойтахити деб тан олинишига қарши резолюцияни вето ҳуқуқидан фойдаланиб бекор қилди. БМТ ХКнинг қолган барча аъзолари резолюцияни қўллаб овоз берди.
Айни кунларда Қуддус ва Ғарбий қирғоқнинг бошқа шаҳарлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг Муқаддас шаҳарни Исроил пойтахти деб тан олишига қарши норозилик намойишлари қуршовида қолган. Жаҳоннинг аксар мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи ва Россия ҳам Шарқий Қуддусни Фаластиннинг пойтахти деб билганлари учун, Трампнинг ушбу қарорига қарши чиқди.

back to top