Туркияда Қуръон тафсири 4 тилда нашр этилди
Китоб турли мамлакатлардаги мусулмонларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб чоп этилган.
Туркия дин ишлари бўйича бошқармаси Қуръони Каримнинг болгар, ўзбек ва Африканинг чева ҳамда шона тилларидаги тафсирини нашр этди.
Шундай қилиб, бошқарманинг «Ҳамма тилларда Қуръон» лойиҳаси доирасида Қуръони Карим яна 4 тилда ўқилиши мумкин.
Лойиҳа мақсади дунёга Қуръони Карим оятларининг асл маъносини англатишдир. Китоблар турли мамлакатлардаги мусулмонларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида чоп этилди.
Болгар тилидаги нашр Болгария муфтийлиги ва Эътиқод дирекцияси томонидан тарқатилади.
Ўзбек тилидаги Қуръон тафсири эса Ўзбекистон фуқаролари ва унинг ташқарисида яшаётган ўзбекларга тарқатилади.
Туркия дин ишлари бўйича бошқармаси Африка, Лотин Америкаси ва Осиё-Тинч океани ҳудуди мамлакатлари диний раҳнамолари Саммити доирасида мусулмонларнинг эҳтиёжларини ўрганди. Таҳлил натижаларига кўра, Қуръоннинг маҳаллий Африка тилларидан бўлмиш чева ва шона тилларидаги тафсири нашр этилди. Бу китоблар Зимбабве ва Малави аҳолиси ўртасида тарқатилади.
Келгуси йил бошқарма форс тилидаги Қуръон тафсирини чоп этишни режалаштирмоқда.



