БАА чўлларида қор ёғди
Яқин Шарқнинг энг иссиқ мамлакатларидан бири – Бирлашган араб амирликларида бу жой учун жуда ноёб табиат ҳодисаси рўй берди. Қумли саҳрога кучли ёмғирдан сўнг кутилмаганда қор ёғди. Бу ҳақида TRT ахборот сайти хабар бермоқда.
Ноёб табиат ҳодисаси мамлакат аҳолисини шошириб қўйди.
БААда яшовчи кўплаб инсонлар қор босган қумли саҳрони ўз кўзлари билан кўриш учун чўлга келдилар.
Кучли ёмғир ва қор муносабати билан мамлакатда саҳро ҳудудига ва бошқа бир қанча шаҳарларга режалаштирилган саёҳатлар бекор қилинди.



