АҚШ нинг позицияси мусулмонларни ҳам, насронийларни ҳам бирдек ташвишга солмоқда
Туркия ташқи ишлар вазири БМТ Бош ассамблеясида Қуддус масаласида овоз бериш тадбиридан олдин қатор учрашувлар ўтказади.
Анқара БМТ Бош ассамблеяси аъзоларидан Қуддус ҳақидаги резолюцияни фаол қўллаб-қувватлашларини сўрайди, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд Ал-Маликий билан Истанбулдан Нью-Йоркка учиб кетиш олдидан ўтказган учрашувида.
Чавушўғлининг сўзларига кўра, Вашингтон позицияси нафақат мусулмонларда, насронийларда ҳам ташвиш уйғотган.
БМТ Бош ассамблеясида Қуддус борасида резолюцияга овоз бериш тадбиридан аввал Туркия ташқи ишлар вазирининг Фаластинни қўллаш учун қатор учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгашида Қуддус борасида резолюция лойиҳаси муҳокамасида АҚШ ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланган эди.
Лойиҳа БМТ ХК муҳокамасига Миср томонидан киритилган ва Туркия томонидан фаол қўллаб-қувватланган эди.
Ҳужжатда Вашингтоннинг Қуддусни Исроил пойтахти деб расман тан олиш қарори ноқонуний экани айтилганди. БМТ ХКнинг 15 аъзосидан 14 таси резолюция лойиҳасини маъқуллаб овоз берган.
Ҳужжатни Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия, Уругвай, Боливия, Эфиопия, Италия, Япония, Қозоғистон, Сенегал, Швеция, Украина ва Миср қўллаб-қувватлади.



