Маҳмуд Аббос Риёзда Қуддус мавзусини муҳокама қилди

Маҳмуд Аббос Риёзда Қуддус мавзусини муҳокама қилди

Фаластин раҳбари ва Саудия Арабистони қироли АҚШнинг Қуддус ҳақидаги қарорини муҳокама қилдилар.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз билан учрашди, деб хабар бермоқда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги.
Учрашув давомида икки мамлакат раҳбарлари Қуддус атрофида бўлаётган сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.
Фаластин президенти Саудия Арабистони қиролини ҳудуддаги сўнгги воқеалардан ва Оқ уйнинг қароридан келиб чиқадиган барча хавфлардан хабардор этди.
Бундан ташқари, Аббос халқаро ҳамжамият Фаластин халқини қўллаб-қувватлаётгани ва АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишига қарши чиқаётганини таъкидлади.

back to top