Қирғизистон диний идораси Бишкекда марказий масжидни очолмаяпти
Қирғизистон диний идораси Бишкекдаги Жибек Жолу кўчасида жойлашган марказий масжидни асосий кириш эшиги олдидаги кафе сабабли очолмаяпти, бу ҳақида ҳуқуқшунос Одил Жекшеев матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, диний идора кафе биноси жойлашган ер участкасини сотиб ололмаяпти, деб хабар беради 24.kg.
«Масжидни ишга тушириш ва ундан фойдаланиш сўроқ остида турибди. «Березка» кафеси масжиднинг дарвозаси ҳудудида жойлашган. Асосий режага кўра, кафени бузиб ташлаш керак, аммо бунинг учун аввал уни сотиб олиш лозим. Лекин кафе эгаси ер учун $2 миллион сўраяпти, ўзининг ҳужжатлари эса жойида эмас», – деди Одил Жекшеев.
У айни дамда Қирғизистон мусулмонлар идораси ушбу ер бўлагини сотиб олиш учун маблағ излашга мажбурлигини маълум қилди.



