“Қуддус Исроил пойтахти эмас”
21 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги иш кунида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти, деб тан олгани атрофлича кўриб чиқилди.
БМТ Матбуот хизматининг хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатларини "ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида"ги Бош Ассамблея резолюциясини 128та мамлакат вакиллари қўллаб овоз беришган бўлса, 9 мамлакат вакиллари қарши овоз берган. Бундан ташқари, 35та давлат вакиллари овоз беришда иштирок этмаган.
Резолюцияга қарши овоз берганлар орасида АҚШ, Исроил, Гватемала, Гондурас, Маршаллов ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Того давлатларини кўриш мумкин.
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблея резолюциясини қўллаб овоз берган.



