Фаластин бош муфтийсининг ўринбосари: «Трамп Қуддусни мусулмонлардан куч билан тортиб олмоқчи»

Фаластин бош муфтийсининг ўринбосари: «Трамп Қуддусни мусулмонлардан куч билан тортиб олмоқчи»

«Ислом дунёсида рўй бераётган сўнгги воқеалар, жумладан, Қуддус масаласи, нафақат мусулмон оламининг, балки бутун инсониятнинг муаммосидир».

Yenicag.Ru нинг хабар беришича, бу ҳақида Бокуда бўлиб ўтаётган «2017 – Ислом ҳамжиҳатлиги йили: Динлараро ва маданиятлараро диалог» мавзусидаги халқаро анжуманда Фаластин ва Қуддус бош муфтийсининг ўринбосари Муҳаммад Авадулло маълум қилди.
У мусулмон дунёсини АҚШга жиддий босим ўтказишга чақирди:
«Биз мусулмонлар қонун ва ҳуқуқни сўраяпмиз. Аммо бугун АҚШ раҳбари Дональд Трамп бизга нисбатан адолатсиз қарор чиқарди. У мусулмонлардан Қуддусни куч билан тортиб олмоқчи. Унга бундай хурсандчиликни тортиқ қилмаймиз. Ҳеч ким бировга тегишли нарсани олиб қўя олмайди, жумладан, АҚШ ҳам».

back to top