Тожикистонда янги йил арчаси тақиқланди

Тожикистонда янги йил арчаси тақиқланди

Тожикистон мактабларида Янги йилга арча безатиш тақиқланди. Мамлакат Таълим ва фан вазирлиги шундай қарор чиқарди.

Тожикистон республикаси Таълим вазирлиги матбуот котиби Эҳсон Хушвақтнинг маълум қилишича, бу қарор ота-оналарнинг шикоятларини инобатга олиб, Янги йил арчаси учун мактабларда пул йиғилишига ва умуман исрофгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида чиқарилди.
Вазирлик вакили ёшлар Душанбенинг турли туманларида бўлиб ўтадиган Янги йил тантаналарида иштирок этишлари мумкинлигини таъкидлади.
Қайд этиш жоиз, тожикистонлик мактаб ўқувчилари келаётган қишки таътилда бир ой давомида, яъни 1 январдан 31 январгача дам олишади.

back to top