«АҚШда мусулмонлар – шифокорлар, фармацевтлар ва адвокатлар»

«АҚШда мусулмонлар – шифокорлар, фармацевтлар ва адвокатлар»

Қўшма Штатларда ижтимоий сиёсат ва тушуниш институти Америка мусулмонларининг жамият ривожига қўшган ҳисснини ўрганувчи «Мусулмонлар Америка тараққиёти учун» номли тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Тадқиқотда мусулмонларнинг, ОАВ томонидан тарғиб қилинаётган Ислом ҳақидаги салбий фикрлардан қатъи назар, ғарб жамияти ҳаётига қўшган ҳиссаси фактлар ва рақамларда кўрсатилади, деб хабар беради The News Herald.
«Кўпчилик ОАВ Исломни, мусулмон ташкилотларини зўравонлик ва таҳдид манбаи қилиб кўрсатади», – дейилади Мичиган штатидаги маълумотлар асосида тайёрланган тадқиқотда.
«Аммо бу тадқиқотда мусулмонларнинг бошқалар каби муаммоларни кўра ва еча олиши маълум бўлди. Улар бу ишни сиёсат ёки дин учун эмас, шунчаки, одамийлик нуқтаи назаридан қиладилар», – таъкидлади эксперт Майкл Бшара.
Лойиҳа доирасида амеркиалик мусулмонларнинг тиббиёт, фан, технологиялар, муҳандислик, математика, демократия, фуқаролик жамияти, хайрия, таълим, иқтисод, санъат, шоу-бизнес ва спорт соҳаларига қўшган ҳиссаси ўрганилди.
«Мичиганда штатдаги шифокорларнинг 15 фоизи ва фармацевтларнинг 10 фоизи мусулмонлар», – тадқиқотда шундай фактлар келтирилган.
«Айни пайтда, Мичигандан чиққан 35 мусулмон юқори мансабларда ишламоқда ва штатдаги 700 адвокат Исломга эътиқод қилади».
«Лицензия олган мусулмон ўқитувчилар сони Мичиганда сўнгги 5 йилда 127% га ошган».

back to top