Электрон китобларимиз сафи кенгаймоқда
Сўнгги пайтларда Hilol eBook дастурига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари билан биргаликда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Эркин Малик, Ҳасанҳон Яҳё Абдулмажид каби муаллифларнинг китоблари ҳам жойланиб, электрон китобларимизнинг сони ортиб бормоқда.
Ана шу хайрли ишларнинг давоми сифатида яқинда «QAQNUS MEDIA» нашриёти билан ҳамкорликда Аҳмад Муҳаммад Турсун ҳамда Мубашшир Аҳмадларнинг китоблари ҳам электрон шаклга ўтказилиб, Hilol eBook дастуримизга жойланди. Эндиликда дастуримиз орқали бу муаллифларнинг қуйидаги китобларини ҳам мутолаа қилишингиз мумкин:
1. «Аврангзеб Оламгир»
2. «Имом Ғаззолий»
3. «Умрнинг бир лаҳзаси»
4. «Исломда оила»
5. «Олим, одам, олам»
6. «Ўкинма»
7. «Моида»
Марҳамат дастуримизни юклаб олиб, янги китобларимизни ўқиб, завқланинг!
Эслатиб ўтамиз, Hilol eBook электрон ва аудиокитоблар дастури Android, iOS, Windows, MacOS ҳамда Linux тизимлариида ишловчи жиҳозларда бемалол очилади.
Китобларни Payme, Click, Mbank, Upay, Woywo тизимлари ёрдамида сотиб оласиз. Шунингдек, китобларимизни Play Market ҳамда Appstoreга уланган халқаро карталар орқали дунёнинг исталган нуқтасидан туриб харид қилишингиз мумкин.



