Сурияда “Ахрор аш-Шом” нинг 120 та жангариси қуролларини топширди
Суриядаги Дар ал-Кабиро қишлоғида “Ахрор аш-Шом” террористик ташкилотининг 120 дан зиёд жангарилари қурол-яроғларини топширишди. Бу ҳақда Yenicag.Ru
Суриядаги урушаётган тарафларни яраштириш маркази (УТЯМ) таяниб хабар қилмоқда. Айтилишича, “Хомс” минтақасининг яраштириш бўйича қўмитаси ва УТЯМ ҳарбийларининг хатти-ҳаракатлари натижасида ушбу келушивга эришилган. Шу билан бирга, томонлар Алеппо вилоятида жойлашган Абу ал-Хус қишлоғини жанглардан холи ҳудудга айлантиришга рози бўлишди. Бундан ташқари, Алеппо, Дамашқ, Ҳама, Хомс ва Ал-Қунайтро вилоятлардаги қуролланган мухолифатчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.



