Юк машинасини мусулмонлар устига ҳайдаган террорчи сурбетлиги маҳкамадагиларни ҳайратга солди.

Юк машинасини мусулмонлар устига ҳайдаган террорчи сурбетлиги маҳкамадагиларни ҳайратга солди.

Буюк Британияда Лондондаги Финсбери Парк масжид қавмининг атайин босиб кетган терррорчи маҳкама олдида жавоб бера бошлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июнь ойида 47 яшар Даррен Осборн тўпланиб турган мусулмонлар томон юк машинасини юриб бориши натижасида бир киши ҳалоқ бўлиб ўндан ошиғи жароҳатланган эди. Хуруждан аввалроқ, масжиддан чиққан мусулмонлар ҳушидан кетган кекса биродарга ёрдам бериш учун унинг атрофида йиғилиб олишганди. Шу онда пайдо бўлган юк машина уларни уриб кетди. Натижада тиббий ёрдамга муҳтож қария ўша ерда ҳаётдан кўз юмди. Даррен Осборнга нисбатан прокурор қасддан одам ўлдириш айбловини қўйиб айбланувчи террор хуружини амалга ошириш ниятида бўлганлигини даъво қилмоқда. The Daily Mail нашридан иқтибос келтирган IslamNews хабар беришича, маҳкама жараёнида Осборн ўзини сурбетларча тутиб қораловчи ҳукмни бутунлай инкор этиб айбини тан олмади. Тўрт нафар фарзанднинг ишсиз отаси бўлган Осборн кейинги йил 22 январь куни бўлиб ўтадиган маҳкамага қадар қамоқда сақланади.

back to top