Трамп АҚШ кўрсатаётган ёрдам ҳажмини камайтириш билан таҳдид қилмоқда

Трамп АҚШ кўрсатаётган ёрдам ҳажмини камайтириш билан таҳдид қилмоқда

Трамп АҚШ кўрсатаётган ёрдам ҳажмини камайтириш билан таҳдид қилмоқда: бу қўрқитиш усулими ёки навбатдаги қуруқ гапми?

БМТ аъзо давлатларига ўтказган босимига қарамай, АҚШ ҳукумати Бош Ассамблеяда бўлиб ўтган овоз бериш жараёни ва унинг натижаларини бартараф эта олмади. Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиши тўғрисидаги қарори овозга қўйилгач, 128 та давлат унга қарши, 9 та давлат рози ва 35 давлат бетараф натижаси қайд этилди. Шу билан жаҳон ҳамжамияти АҚШ нинг Қуддусга доир қарорини бекор қилди.
Овоз бериш натижалари маълум бўлишидан аввалроқ АҚШ нинг БМТ даги вакили ва Дональд Трапмнинг ўзи ҳам АҚШ ҳукуматидан молиявий ёрдам олаётган бир неча давлатларга молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилди. Унинг айтишича, ўша мамлакатлар АҚШ дан миллионлаб ҳаттоки миллиардлаб доллар пул олиб эвазига АҚШ га қарши чиқишмоқда. “Биз вазиятни синчковлик билан кузатиб боряпмиз” деди Трамп журналистлар билан бўлган суҳбатда. Ал-Жазира мухбири Майк Ханнанинг БМТ нинг Нью-Йоркдаги қароргоҳидан юборган ҳисоботига кўра, овоз бериш натижалари Трамп маъмуриятининг дўқ-пўписаларига кучли жавоб бўлгани билан ўлароқ, бетарафларнинг кўплиги кутилмаган ва ҳайратланарли ҳолат бўлди. Аммо Мичиган университетининг профессори Хуан Коул ўйлашича, Трамп таҳдиди овоз бериш жараёнига таъсир ўтказмаган. "АҚШ ҳукумати бошқа давлатларга у даражада катта ёрдам кўрсатмаётгани учун, таъсир этиш доираси тордир. Америкаликлар бирон бир мамлакатга пул беришса ҳам, фақат ўзини манфаатини кўзлаб беришади", деб қўшимча қилди жаноб Коул.

back to top