Хитой Исроил тинч яшаши учун асосий шартни айтди
Мустақил Фаластин давлати ташкил этилгандан кейингина Исроилда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик бўлиши мумкин.
Бу ҳақида душанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чун Ин одатдаги брифинг чоғи айтди, деб хабар беради ТАСС.
«Исроилнинг узоқ муддатли хавфсизлиги Фаластин давлатчилиги узил-кесил шаклланиб бўлгачгина амалга ошади», – деди у яқинда икки томон вакиллари иштирокида Пекинда бўлиб ўтган симпозиум натижаларини шарҳларкан.
Дипломатнинг таъкидлашича, эндигина якунланган тадбир Фаластин-Исроил алоқаларини барқарорлаштириш йўлида муҳим майдон бўлди. У, шунингдек, томонлар ўртасида муносабатларнинг тез орада яхшиланишига умид билдирди.
«Фаластин ва Исроилдаги вазият тамомила бартараф этилгандан кейингина Яқин Шарқдаги вазият барқарорлашиши мумкин», – таъкидлади Хуа Чун Ин.
Ўтган ҳафтанинг охирида Пекинда Фаластин-Исроил тинчлик анжумани ўтказилди, унда Фаластин раҳбарининг маслаҳатчиси Набил Шаът ва Исроил Кнессети воизининг ўринбосари Хилик Бар, шунингдек, мавжуд муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдорлари иштирок этдилар.
6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилди ва у ерда АҚШ элчихонасини кўчириб ўтказишини айтди. Бунга жаҳоннинг аксар мамлакатлари қарши чиқишди, жумладан, Европа Иттифоқи ва Россия ҳам. Улар Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб биладилар.
Yenicag.Ru



