Машҳур қўшиқчи Қуддус туфайли концертини бекор қилди, бу исроилликларга ёқмади
Янги Зеландиялик қўшиқчи Lorde Қуддус атрофидаги зиддият туфайли Тел-Авивдаги концертини бекор қилди. Аввалроқ икки марта Grammy мукофоти совриндори бўлган хонанда Қуддус масаласида холис бўлишга чорлаётган мухлисларининг чақирувларига жавобан келгуси йилнинг июнь ойига режалаштирилган концертини бекор қилиши мумкинлигига ишора берганди.
«Афсус билан шуни маълум қилмоқчимизки, июнь ойига режалаштирилган Lorde нинг Исроилдаги концерти бекор қилинади», – деб баёнот берди Naranjah продюсерлик компанияси.



