Миср муфтийси биткоинлар савдосини ман этувчи фатво чиқарди

исрнинг бош муфтийси шайх Шавқий Аллам биткоинларни «Исломда тақиқланган» деди ва криптавалюта савдосини ман қилувчи фатво чиқарди. Унинг сўзларига кўра, «товламачилик, алдов ва жоҳиллик» биткоинлар билан ёнма ён туради.
ВВСнинг маълум қилишича, Миср бош муфтийси биткоинларни ишлатиш хавфли экани, чунки бу виртуал валюта ҳеч бир марказий орган назорати остида эмаслигини таъкидлаган.
«Биткоинларни шариат ман этади, чунки у алоҳида шахслар, шахслар гуруҳлари ёки муассасаларга зарар етказади», – Мисрнинг «Ал-Аҳром» газетаси фатводан шундай сўзларни иқтибос келтирган.
2017 йилнинг августида Мисрда биткоинлар билан савдо қилувчи биринчи виртуал майдонча очилган эди, аммо декабр ойида дунёвий ҳокимият криптовалютани ғайриқонуний деб топди.
Бош муфтийнинг маслаҳатчиси Маҳдий Ашор Egypt Today га берган интервьюсида айтишича, биткоинлар «террорчиларни тўғридан тўғри молиялаштиришга йўналтирилади».
2017 йилнинг бошида бир биткоин 1000 доллардан сал камроқ турарди, аммо йил охирига келиб унинг нархи қарийб 20 мартага ошиб кетди. Кейин – бор-йўғи 1 ҳафтада – у яна 25 фоизга арзонлашди ва бу билан бор-йўғи молиявий пуфак сифатида тассурот қолдирди.