Қозоқистон Бош муфтийсининг маслаҳатчиси тайинланди

Қозоқистон мусулмонлари диний идорасининг раиси Серикбой ҳожи Ўрознинг буйруғи билан Алсабеков Муҳаммад-Ҳусайн ҳожи Усмон ўғли Бош муфтийнинг Бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
«Қозоқистон мусулмонлари диний идорасининг раиси Серикбой ҳожи Ўрознинг буйруғи билан Алсабеков Муҳаммад-Ҳусайн ҳожи Усмон ўғли ҚМДИ (Қозоқистон мусулмонлари диний идораси) Шариат ва фатво бўлимининг бошлиғи хизматидан бўшатилиб, Бош муфтийнинг Бош маслаҳатчиси хизматига тайинлансин», - дейилган расмий буйруқ матнида.
Алсабеков Муҳаммад-Ҳусайн ҳожи Усмон ўғли 1970 – 1980 йилларда Ўрта Осиёдаги кўзга кўринган ислом олимларидан дарс олган. Шу билан бирга, диний билимини ошириш мақсатида Сурия ва Покистон мамлакатларида халқаролик ислом университетларида шариат ва араб тили факультетларини тамомлаган.У 1985 йили 25 ёшида Олмаота шаҳридаги марказий масжидга Бош имом бўлиб тайинланди.
1990 йилнинг 12 январида Қозоқистон мусулмонлари диний идораси ташкил топганидан бери М.Х. Алсабеков Қозоқ Ислом университетининг илк ректори, ҚМДИ президиумининг аъзоси, шунингдек 1990 йилларнинг бошида Қозоқистон Республикаси Президенти қошидаги диний бирлашмалар билан боғланиш кенгашининг, «Олмаота-Хельсинки-Париж» номли Орол денгизини сақлаб қолиш халқаролик комитетининг ҳамда одам ҳуқуқини ҳимоялаш комитетининг аъзоси. Малакатимизнинг мусулмонлари номидан Россия, Кавказ, Ўрта Осиё, Сурия, Сауд Араб Қироллиги, Кипр, Ливан, Туркия, Эрон, Покистон ва ҳакозо... дипломатик хизмат миссияларини адо этган.
ummet.kz сайтидан Баҳодур Тажиметов таржимаси