Саудия касалхоналарида саратон билан хасталанган болаларга таълим берувчи синфлар очилади

Саудия таълим вазирлиги саратон хасталигидан даволанаётган болалар касалхоналарида махсус таълим хоналари очиб, соғайиб кетганларидан сўнг улар яна мактабга қайтишларига замин яратади.
Таълим вазири Аҳмад Ал-Исо «Мусанид» хайрия ташкилоти билан саратонга чалинган болаларга мадад бериш учун ўзаро ҳамжиҳатлик борасида меморандум имзолади.
Болаларга мактаб дастурига мувофиқ тарзда таълим берилади, бу билан улар соғайиб мактабларига қайтганларида, синфдошларидан ортда қолиб кетмасликлари таъминланади.
Таълим вазири ўринбосари Хоя Ал-Алладнинг айтишича, бу синфларда дарс берувчи ўқитувчиларга махсус имтиёзлар жорий этилади.