Мисрда атеизмни тақиқлаш мухокама қилинмокда
Ғарбдаги кўплаб исломофоб ва аксилдиний доиралар демократик равишда сайланган ва «Мусулмон биродарлар» партиясидан бўлган Миср президенти Муҳаммад Мурсийнинг 2013 йил ҳокимиятдан ағдарилишини жуда шодон қабул қилган эди.
Улар янги ҳукумат, майли жуда «демократик» усуллар билан бўлмаса ҳам, демократик, дунёвий қадриятларни ҳимоя қилади деб умид қилганди.
Куни кеча эса Миср парламентига шундай қонун лойиҳасини муҳокама учун киритилдики, у қабул қилингудек бўлса, Мисрда атеизм тақиқланади ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Лойиҳани парламентда дин масалалари бўйича қўмитани бошқарувчи депутат Амр Хармуш муҳокамага қўйди. Қонун қабул қилинган тақдирда, атеизм ҳақида оммавий баёнот бериш динга нисбатан ҳурматсизлик дея таснифланади ва 5 йилгача қамоқ билан жазоланади.



