Ҳиндистон Исроилга ярим миллиард доллар зарар етказди
Яқинда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Ҳиндистонга ташрифи чоғи, Деҳли ундан ярим миллиард долларлик ракетага қарши тизимларни сотиб олишни рад этди.
Шартнома бекор қилинганини ракеталарга қарши тизимлар етказиб берувчи компания (Rafael Advanced Defence Systems) воизи тасдиқлади ва бу ҳақида Исроилнинг Haaretz газетасида чиққан хабарни шарҳлади.
Ҳозирча Ҳиндистон нима учун бундай йўл тутгани айтилмаяпти, тахмин қилинишича, Деҳли сионистларникидан кўра яхшироқ бошқа таклиф олганга ўхшайди. Баъзилар бу воқеани Қуддус билан боғлиқ бўлиши мумкин деган таҳминларни ҳам олдинга суришяпти.
Бу лойиҳани Нетаняху ўзининг ҳам ташқи сиёсатдаги, ҳам ички иқтисодиёт учун катта аҳамиятли ютуғи сифатида тақдим қилаётган эди. Ҳиндистон-Исроил савдо палатаси вице-президенти Девид Кейнан эса мазкур шартноманинг бузилиши Исроил ҳимоя саноатига катта зарар етказишидан огоҳлантирди.
«Бу жуда муҳим шартнома. У нафақат мудофаа, балки иқтисодиёт учун ҳам жиддий натижаларга олиб келади», – деган эди у ўтган йилнинг ноябрида.



