Трамп ҳақидаги китобнинг бозори чаққон
Америкалик журналист Майкл Вулфф қаламига мансуб “Трамп Оқ уйидаги аланга ва ғазаб“номли китоби савдога қўйилгач китобхонлар томонидан талаш бўлмоқда.
Ушбу асар Трампнинг ташқи сиёсати, Оқ уйдаги можаролар, муҳим қарорларнинг оқибатлари, АҚШ президентининг руҳий ҳолати ва бошқалар ҳусусида ҳикоя қилади. Муаллиф сўзларига кўра, китоб АҚШ президентининг атрофидаги 200 киши ва Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимлари билан ўтказилган суҳбатларга асосланган. Вулффнинг фикрича, Трамп президент сайловларида ғалаба қозонишни ҳаёлига ҳам келтирмаган. Унинг маслаҳатчиси Келлиэн Конуэй эса Трамп сайловда мағлуб бўлади деб ишонган. Китоб муаллифи Трампни “ташқи сиёсатга умуман қизиқмайдиган“, ”бутун вужуди билан ички сиёсат масалаларига берилган“, “режалари борасида хеч кимни хабардор қилмайдиган“, ”телевизор кўришни ва гамбургер ейишни хуш кўрадиган одам “ деб атаган. Майкл Флинн миллий хавфсизлик маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгач, Трамп бу ишга даъвогар бўлган Реймонд Макмастер билан бир неча бор учрашиб охир оқибат уни “зерикарли” деб атаган. Трамп: “Макмастер жиғимга тегмоқда. Харбий кийимсиз у пиво сотувчисига ўхшайди”, деб гапирган. Шунга қарамай, президент уни бу лавозимга тайинлайди. Уни бу қарорни қабул қилишга куёви Джаред Кушнер ундаган. Асар муаллифининг таъкидлашича, Афғонистондаги Америка қўшинлари сонини ортириш ғояси айнан Макмастерга мансубдир. Шу билан бирга, китобда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон биринчи кунданоқ Трамп куёви билан яқин алоқалар ўрнатишга ва шу аснода қироллик сиёсий саҳнасининг олди қаторларидан жой олишга муваффақ бўлди. У қиролликда иккинчи рақамли шахс мавқеига эга бўлишда АҚШнинг ўрни каттадир. Эвазига эса АҚШ ҳукумати қиролликка бир неча миллиард АҚШ доллари қийматидагиги қурол аслаҳа етказиб бериш имкониятига эга бўлди. Кушнер ва валиаҳд шаҳзодаси ош-қатиқ бўлиб кетиши натижасида Риёзда саммит ўтказилди. У якунлангач, Трамп: “Биз энг юқори чўққига ўзимзни одамимизни утқиздик”, деб айтганди (бу ерда Муҳаммад ибн Салмон назарда тутилмоқда). Риёзга қилган ташрифидан бир неча ойдан сўнг Трамп саудияликларни ҳафа қилмайин деб Қатарни террорчиларни молиялаштиришда айблади. У бу қарорни шошқалоқлик билан ташқи сиёсат бўйича мутахасислар билан маслаҳатлашмай қабул қилганди. Дональд Трамп Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг “сиз ҳеч кимга ўхшамайсиз, ақл бовар қилмайдиган ишлар қилишга қодирсиз”деган гапларига жавобан Миср президентининг оёқ кийимини мақтаб қўяди. Муаллиф ёзишича, АҚШ президентининг Яқин Шарқдаги сиёсатининг асл мақсади Эронни жиловлашдан иборатдир. Айнан шунинг учун ҳам, у Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Трампнинг фикрича, Исроил, Саудия Арабистони, Миср ва Эрон Яқин Шарқнинг етакчилари ҳисобланади. Модомики Исроил, Саудия Арабистони ва Миср бирлаша олса Эрон катта босим остида қолиши тайин. Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Беннонга таяниб китоб муаллифи шуни ёзадики, Трамп президент курсисига ўтириши билан Исроилдаги АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришни ният қилган. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ва исроиллик миллитчи милиардер Шелдон Адельсон Трамп бу қарорни қабул қилишга кўмаклашган. Стив Бенноннинг Трампнинг ўғли бир гуруҳ россияликлар билан сайлов олдидан Нью Йорк меҳмонхоналаридан бирида учрашганини “хоинлик“ деб атагани Дональд Трампнинг жаҳлини чиқарган. Китобга кўра, Трамп Оқ уйга кўчиб ўтгач, ётоқхонасига 2 та қўшимча телевизор ўрнаттирган. У ердаги истиқоматнинг биринчи куниданоқ заҳарланишдан қўрққан Трамп фақат гамбургерлар тановул қилади ва соатлаб телевизор кўриб хонасидан чиқмайди. Трамп Вулққнинг китобини “ёлғон, янглиш ва нотўғри” деб атади. Қолаверса, унинг адвокатлари асар муаллифини ҳақорат ва туҳмат қилгани учун жавобгарликка тортиш ниятини билдиришган.



