Яҳудийларга қарши билдирилган фикрлари учун муҳожирларни Германиядан ҳайдаб чиқаришмоқчи
Мазкур масалада Бавария христиан социал иттифоқи (ХСИ) қонун лойиҳасини тайёрлади. ХСИ Германиянинг етакчи партияси бўлган христиан демократик иттифоқи (ХДИ) билан биргаликда яҳудийларга қарши бўлган муҳожирларни мамлакатдан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қонун лойисини ишлаб чиқди.
27 январда нишонланадиган Холокост қурбонлари куни олдидан ушбу қонун лойиҳаси немис парламентида овозга қўйилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа муаллифларининг айтишича немис жамиятининг ҳаёт тарзига мослашиши учун муҳожирлар яҳудийлар ва уларнинг қадриятларини тан олишлари ва ҳурмат қилишлари шарт. Лойиҳага кўра, яҳудийларни ва Исроил давлатини инкор этувчилар Германия ҳудудида истиқомат қилиш ҳуқуқидан мосуво бўладилар. Ҳужжатда ёзилишича, Яқин Шарқдан кўплаб одамлар Германияга келгач, у ерда аксил яҳудий бўлган муносабат салбий томонга ўзгара бошлади. “Бу масалага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қолаверса Исроилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳарид қилмасликка чақирувчи даъватларга барҳам бериш керак” деган иддаолар депутатлар томонидан илгари сурилди.



