Албания пойтахтида масжид ва музей очилади
Албания пойтахти Тиранада узоқ кутилган масжид қурилиши бошланади, деб хабар беради Онадўли агентлиги.
“Мазкур лойиҳа Туркиянинг диний ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда”, дейди албан мусулмон жамияти раҳбари Скендер Бруцай. Ўтган ҳафта ташкилот Албания бош вазиридан 90 йиллардан бери қурилиши режалаштирилаётган масжидни барпо этишга рухсат олди. Бруцайнинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати лойиҳани молиялаштиришни ўз зиммасига олган. Бундан ташқари, Албания ҳалқининг бағрикенглигини ҳисобга олиб масжид ёнида Турли хил динлар музейи қурилиши ҳам режалашттирилган



